Global Program for Adult Education and Learning

Global Program for Adult Education and Learning

Download

Global Program for Adult Education and Learning

1-модул: Катталар таълимига ёндашув

       Компетенция

     Curriculum globALE дастури бўйича ўқитилган мутахассислар, катталар таълими сектори функциялари ва хусусиятларини ва унинг ижтимоий жиҳатдан аҳамиятини, шунингдек бошқа ҳолатлар ҳамда кенгроқ халқаро миқёсидаги рамкалар билан солиштирган ҳолда билади ва тушунадилар. Улар мазкур ҳолатда ўзларининг профессионал ўрнини аниқлашга қодирлар.

     Curriculum globALE дастури бўйича таълим олган мутахассислар

  • катталар таълими амалиёти, инсониятнинг турли ғоялари ва таълимнинг турли хил тушунчалари би­лан шакллантирилганини тушунади, катталар таълими ва ахлоқий жиҳати, этикаси бўйича умумий тушунча бўйича тасаввурга эга бўладилар;
  • катталар таълимининг хилма-хиллигини ва унинг маданий шартлилигини тушунади; ўз мамлакатида таълимнинг турли шакллари билан танишлар ва катталар таълимининг турли шакллари билан кенг қўлланиладиган асосий атамаларнинг маъно ва мазмунини тушунадилар;
  • катталар таълими сохасидаги фаолиятининг контекстига боғлиқ бўлган халқаро тенденциялар ҳақида умумий тушунчаларга эгадирлар;
  • бу соҳада мавжуд бўлган хилма-хилликда катталар таълими соҳасида ўзларининг иш жойларининг ўрнини аниқлашга қодирлар;
  • мазкур контекстда катталар учун ўқитувчи сифатида ўз ролини аниқлашга қодирлар;
  • ўз мамлакатидаги, минтақадаги ва халқаро миқёсда катталар таълими билан боғлиқ ҳуқуқий тизим­нинг муҳим шартларини яхши билади;
  • катталар таълими тизимида мавжуд молиялаштиришнинг мураккаб шаклларини ажратиб кўрсатиш, таснифлаш ва тушунтиришга қодирлар;
  • катталар таълими билан боғлиқ асосий сиёсат йўналиши бўйича тушунчага эгадирлар;
  • ўз минтақасида, мамлакатида шунингдек халқаро миқёсда катталар таълими соҳасида энг муҳим ижрочилар ҳақида тушунчага эгадирлар;
  • катталар таълими соҳасига тааллуқли индивидуал ижрочиларнинг вазифалари ва манфаатларини танқидий таҳлил қилиш имкониятига эгадирлар.

 

     Бошқа модуллар билан ўзаро боғлиқлик

     Ушбу модулнинг асосий мақсади катталар ўқиши ва таълимининг умумий концепциясини, шунингдек кат­талар таълими билан боғлиқ асосий тушунчалар ва жиҳатлар бўйича танқидий фикрлашни ривожланти­риш. Шу маънода ушбу модул барча бошқа модуллар билан ўзаро боғланиши учун асос яратади. Ушбу мо­дулдаги асосий тушунчалардан бири бўлган катталар таълими маданий шартлилиги, бошқа модулларда ҳам акс эттирилиши керак, масалан, ўқитиш услублари (4-модул) ёки баҳолашни ўрганиш ва тест қилиш ҳақида гапирганда (5-модул), турли таълим назарияларини кўриб чиқиш ҳақида (2-модул) ёки коммуни­кация ва гуруҳ динамикасини англаш (3-модул), бундан ташқари, катталар таълими учун мотивация ва иштирок этиш (2-модул) катталар таълими муайян шароитда ташкил этилиши билан чамбарчас боғлиқ­дир.

     Ушбу модулнинг ўзига хос алоҳида мавзусини ифодаловчи катталар ўқитувчисининг ўрни, унинг про­фессионал позицияси ва қадриятлари мавзусига ўқиш ва дидактик фаолият тамойиллари (2-модул)ни ўрганишда қайта мурожаат қилиш керак, шунинг учун иккинчи модулни ўрганишда биринчи модулга му­рожаат қилиш тавсия этилади.

CONFINTEA VII Marrakech Framework for Action: Harnessing the transformational power of adult learning and education

CONFINTEA VII Marrakech Framework for Action: Harnessing the transformational power o...

More

Belem Framework for Action

Belem Framework for Action...

More