Савол: Курс қандай лойиҳа доирасида ва ким томонидан ташкил қилинган?
Курс Олий ва ўрта махсус таълим вазирлги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамда Немис Халқ Университетлари ассоциацияси (DVV)нинг Ўзбекистондаги филиали ҳамкорлигидаги “Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими тизимидаги ходимлар малакасини ошириш тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Лойиҳа ва унинг ташкилотчилари хақида куйдаги манзилда ўқишингиз мумкин: http://www.dvv-international-central-asia.org/ru/uzbekistan/proekty/sodeistvie-razvitiju-sistemy-povyshenija-kvalifikacii-rabotnikov-po/
Савол: Curriculum ClobALE дастури нима?
Curriculum globALE (CG) – бу модулли меъёрий ўқув дастури бўлиб, бутун дунёда катталар таълими учун ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича компетентлилик ёндошувига асосланган. Бу комптенцияларга жавоб берадиган малака даражаси, катталар таълими соҳасида мутахассисларнинг таянч малака даражасини белгилайди. Асосий ихтисослик йўналиши сифатида, асосан таълим бериш соҳасида ишлайдиган мутахассис олинган. Бошқача сўз билан айтганда, ўқув дастурларида ёзилган таълим беришнинг якуний натижалари курс ўқитувчилари, тренерлар, маърузачилар ва ҳ.к. ўз ишларини юқори маҳорат билан бажаришлари учун зарурий шароит сифатида эгаллашлари керак бўлган малака даражасини ташкил этади (батафсил CG дастурнинг таърифини ўқинг).
Савол: Курснинг мақсади нима?
Курснинг мақсади CG дастурининг биринчи модулини масофивий таълим технологиялари ёрдамида тажрибадан ўтказишдир. Ушбу курс давомида Институтнинг махсус масофавий таълим платформаси, дастур ва масофивий таълими методлари тажрибадан ўтказилади.
CG дастурининг биринчи модули иштирокчиларда куйидаги компетенцияни шакллантиришга қаратилган:
Curriculum globALE дастури бўйича ўқитилган мутахассислар, катталар таълими сектори функциялари ва хусусиятларини ва унинг ижтимоий жиҳатдан аҳамиятини, шунингдек бошқа ҳолатлар ҳамда кенгроқ халқаро миқёсидаги рамкалар билан солиштирган ҳолда билади ва тушунадилар. Улар мазкур ҳолатда ўзларининг профессионал ўрнини аниқлашга қодирлар.
Савол: Курсдан кутилаётга натижалар қандай?
CG дастурининг биринчи модулини мавафаққиятли ўзлаштирган иштирокчилар:
Савол: Курснинг мувафаққиятли якунлаш омиллари нимада?
Курсни мавафаққиятли якунлаш учун Сиз куйидаги нарсаларга эътибор қаратишингиз керак бўлади:
Савол: Курсни ўзлаштириш даражаси ва якуний баҳолаш жараёни қандай ташкил қилинади?
Курс давомида иштироқчиларини ўзлаштириш даражаси аниқлаш мақсадида турли баҳолаш ёшдашувлари ва методлари тажрибадан ўтказилади. Улар куйидагилар бўлиши мумкин:
Курснинг хар бир босқичида иштирокчилар берилган вазифаларни бажариш орқали балларни қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар. Хар босқичда бериладиган амалий вазифада иштирокчилар олиши мумкин бўлган максимал ва минимал баллар бўйича ахборот берилади.