"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ" ЛОЙИҲАСИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАВСИФИ
Долзарблиги
Ўзбекистонда таълим соҳасини ислоҳ қилиш жараёнлари давом этмоқда.
Расмий баҳолашга кўра, касбга қўйилган касбий талаблар ва меҳнат бозорида унга бўлган талабни ҳисобга олмаган ҳолда давомийлиги 3 йил этиб белгиланган мажбурий профессионал таълимидан воз кечишга қарор қилинди. Бандлигини таъминлашга муҳтож катта ёшли ахоли, ёшлар ва ногиронларнинг салмоқли қисмини меҳнат бозорида талаб қилинмасдан қолдирувчи, аҳолининг турли тоифаларини “Ҳаёт давомида таълим олиш" тамойили асосида касбий тайёрлашнинг ривожланмаган тизими танқид қилинди. Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар давлатнинг барча фуқаролар учун очиқ бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълимининг янги ва мослашувчан тизимини барпо этилди.
Ислоҳотлар натижасида касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ходимларига қўйиладиган талабларнинг ўзгаришига олиб келди. Энди ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари нафақат ёшлар билан, балки аҳолининг катта ёшли қисми билан ҳам ишлашни билишлари, таълим бера олишлари керак, бу эса фанда ўқитиш/таълимнинг андрагогик модели сифатида танилган махсус ёндашувдан фойдаланишни талаб қилади. Олий таълим муассасаларида бир томондан андрагогларни тайёрлашнинг махсус йўналиши мавжуд эмаслиги, шунингдек, бошқа томондан профессионал таълим (ПТ) тизимида андрагог - амалиётчиларга эҳтиёж мавжудлиги ПТ ходимларининг касбий ривожланишининг мослашувчан шаклларини излашни талаб қилади. Ушбу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири андрагогика бўйича масофавий ўқитиш курсларини яратиш ва мустақил ўрганишга ёрдам берадиган мультимедиали ўқув ресурсларини оммалаштиришдир.
ПТ да долзарб муаммо бу малакали ишлаб чиқариш таълим усталарини тайёрлашдир. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш таълими усталарини тайёрлаш ва малакасини ошириш 12 та малака ошириш марказлари ва факультетларида олиб борилмоқда, аммо мавжуд амалиётнинг афзалликлари ва камчиликлари бўйича кенг қамровли тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли ўқитиш сифатини баҳолаш жуда қийин. Маҳаллий экспертларнинг фикрича, ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини ошириш махсус фанлар ўқитувчилари билан биргаликда – битта умумий ўқув дастури асосида амалга оширилаётгани вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Мавжуд ўқув режаларда асосий эътибор назарий билимларни такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, касбий ва амалий кўникмаларни ривожлантириш масаласи очиқ қолмоқда. Буларнинг барчаси ПТда ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини ошириш амалиётининг ҳозирги ҳолатини аниқлаш ва келажак учун тавсиялар ва режаларни шакллантириш учун кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини кўрсатади.
Лойиҳанинг асосий фаолияти йўналишлари:
Curriculum globALE (CG) дастури асосида андрагогика бўйича мустақил ўқув курсини ишлаб чиқиш ва масофавий ўқитиш платформасини яратишдир.
Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ўртасида катталар таълими ва ўқитиш соҳасидаги билимларга эҳтиёж доимий равишда ошиб бормоқда. Шу сабабли, лойиҳа фаолияти андрагогика бўйича мустақил ўрганишни рағбатлантирадиган мультимедиа воситаларини яратиш орқали ПТ ходимларининг билим ва кўникмаларини кенгайтиришга йўналтирилган.
Хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Профессионал таълимни ривожлантириш институти ПТ тизими ходимларининг масофавий ўқитиш соҳасидаги билим ва кўникмаларни чуқурлаштиришга қаратилган "Масофавий таълимни ташкил этиш ва ўтказиш хусусиятлари" ва "Масофавий ўқитиш усуллари ва воситалари" тренинглари ўтказилди, шу жумладан платформада ўқитилаётган иштирокчилар орасидан CG мультипликаторлари тайёрланмоқда.
Бугуни кунда CG дастури ўзбек тилига таржима қилинган. Махсус эксперт гуруҳи CG модуллари учун ўзбек тилида ўқув материалларини тайёрлаш ва янгилаш билан шуғулланади. Чора-тадбирлар мажмуасинининг амалга оширилиши Ўзбекистонда андрагогикани мустақил ўрганиш бўйича базавий курсни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Айни пайтда https://cgtvet.uz / онлайн платформа фаолият юритмоқда ва CG модуллари асосида андрагогика бўйича масофавий ўқитишни ўтказишга имкон беради. Ушбу платформа таълим соҳасидаги мутахассисларга ўз билимлари ва касбий малакаларини оширишга имкон беради.