• Хакимжонова Хамидахон Хакимжон кизи – лойиҳалар координатори, Немис Халқ университетлари Ассоциацияси (DVV) нинг Ўзбекистондаги Филиали.
  • 2013-2014 йилларда Немис Халқ университетлари Ассоциацияси (DVV)нинг Ўзбекистондаги Филиали томонидан “Катталар таълими ва ўқиши Curriculum globALE” дастури асосида ташкил этилган курслар битирувчиси, тренер.
  • 2014-2022 йилларда “Катталар таълими ва ўқиши Curriculum globALE” дастурининг 5 модули асосида Наманган, Қарши, Қувасой маданият марказлари ходимлари ҳамда Бухоро шаҳри Бухоро Давлат университети, Термиз шаҳар Термиз Давлат университети, Жиззах шаҳар Жиззах Давлат Педагогика университети, Андижон шаҳар Андижон Давлат университетларида профессор ўқитувчилар учун ташкил этилган тренингларни олиб борган.
  • 2020-2022 йилларда “Профессионал таълим тизими раҳбар ходимларнинг касбий компетентлигини андрагогик ёндашув асосида такомиллаштириш (малака ошириш тизими мисолида)” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб борган.
  • 50 дан ортиқ илмий мақола ва ўқув қўлланмалар муаллифи.
  • Германия, Малайзия давлатларида малака оширган, турли конференция, семинар ва тренингларда иштирок этган.
  • Худайбердиев Ўктамжон Салиевич – лойиҳа координатори, Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнини ўқув-методик таъминлаш бошқармаси бош мутахассиси, ф.м.ф.н.
  • Таълим соҳасида кўп йиллик тажрибага эга. 30 дан ортиқ илмий мақола ва методик қўлланмалар муаллифи, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимини ривожлантириш бўйича катта ютуқларга эришган.
  • 2023 йилдан Curriculum globALE доирасида ҳамкорлик асосида фаолият юритади.
  • Бир қатор хорижий давлатларда (Германия, Англия, Италия, Франция,Швейцария, Россиява х.к.) таълим, кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакаларини ривожлантириш масалалари бўйича малака оширган, турли конференция, семинар ва тренингларда иштирок этган.
  • Швейцариянинг “Helvetas Swiss Intercooperation” ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда профессионал таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасидапрофессионал таълим тизимининг бошқарув ва педагог кадрларининг малакасини ошириш масалалари билан шуғулланади.

  • Рахматуллаева Дурдона Равшановна – тьютор, педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти “Таълимда бошқарув” кафедраси доценти, п.ф.ф.д. (PhD). 
  • 2021-2023 йилларга мўлжалланган “Ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш ва ўз ўзини бандлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон маълумотлар базасини (онлайн веб-портал) яратиш” инновацион лойиҳаси раҳбари.
  • 2016 йилдан бери Curriculum globALEдоирасида ҳамкорлик асосида фаолият юритади ва Curriculum globALE битирувчиси, 2022 йилди Швецариянинг VET4UZ лойиҳаси доирасидаги Швецария Федерал касб-ҳунар таълими университети (SFUVET) ўқув дастури лойиҳаси асосида ташкил этилган “Таълим сифати” ўқув курсларида иштирок этиб, сертификатлар олинган. 2021 йил German Sparkassenstiftung for International Cooperation (German Sparkassenstiftung)нинг «Micro Business Game» курси ва “Ташкилий ва мулоқот – тренерлар учун муваффақият омиллари сифатида" курси битирувчиси, ҳалқаро тьютор.
  • Бугунги кунга қадар 135 дан ортиқ илмий мақола ва ўқув қўлланмалар муаллифи.
  • 2018 йилда “Ёш олима аёл” номинацияси ва 2022 йилда “Ёш тадқиқотчи” номинациялари ғолиби.
  • 2023-йилнинг 13-январдаги Германия, Туркия, Россия ва Франция каби хорижий давлатларнинг етакчи мутахассислари, илмий изланувчилари, магистр ва талабалари иштирокидаги Халқаро илмий форумининг “Педагогика фанлари бўйича энг яхши мақола” номинацияси ғолиб деб эътироф этилиб, “Илм-фан ифтихори” кўкрак нишони ва сертификат билан тақдирланган.
  • biznestadbir.uz  электрон платформаси муаллифи.
  • Розиқова Назокат Алишер қизи – тьютор, педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти “Персонални бошқариш” кафедраси катта ўқитувчиси. 
  • 2019-2020 йилларда Немис Халқ университетлари Ассоциацияси (DVV)нинг Ўзбекистондаги Филиали томонидан “Катталар таълими ва ўқиши Curriculum globALE” дастури асосида ташкил этилган курслар битирувчиси, тренер.
  • Немис Халқ Университетлари ассоциациясининг (DVV) лойиҳасининг “Curriculum globALE дастурининг модуллари бўйича материаллар ишлаб чиқилиб, амалга тадбиқ этилган.
  • 2019-2020 йилларда Педагогик инновациялар институтида “Менинг инновацион ғоям” мавзусида кўрик танлови ташкил этилиб, малака ошириш курси тингловчилар ўртасида ўтказилган.
  • Педагогик инновациялар институти профессор-ўқитувчилари ва раҳбар ходимлари билан “Персоналнинг ҳаётий кўникмаларинии ривжлантириш” мавзусида, институт аёллари билан “Аёллик мотивациясини ошириш йўлари” мавзусида семинар тренинглар ва институт профессор-ўқитувчилари билан “Ҳиссий эмоционал зўриқишларнинг олдини олиш”га қаратилган психологик-тренинг ташкил этилган.
  • Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курслари Меҳнат органлари раҳбар ва ходимларининг малакасини ошириш ва касбий салоҳиятини ривожлантириш юзасидан семинар ва психологик тренинглар ташкил этилган.
  • 2021-2022 йилларда Swiss federal university for vocational education and training Zoom дастури орқали ташкил этилган “Situation-based Teaching in VET” малака ошириш курсида иштирок этган.
  • Швецариянинг VET4UZ лойиҳаси доирасида Швецария Федерал касб-ҳунар таълими университети (SFUVET) ўқув дастури лойиҳаси асосида “Таълим сифати” ўқув курси иштирок этган.
  • 2020-2022 йилларда “Касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларининг шахсий сифатларини ривожлантириш методикаси” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб борган.
  • 2022 йил Педагогик инновациялар институтида ўтказилган “Энг яхши илмий-инновацион кафедра” кўрик-танловининг “Илмий-тадқиқот соҳасида рейтинги юқори профессор-ўқитувчи” номинацияси ғолиби.
  • Xудайберганов Тоҳир Фархадович – платформа админстратори, Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг Рақамли таълим контентларини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи.
  • Немис Халқ университетлари Ассоциацияси (DVV)нинг Ўзбекистондаги Филиали томонидан “Катталар таълими ва ўқиши Curriculum globALE” дастури асосида ташкил этилган “Катталар таълимига ёндашув”, “Катталар ўкиши ва катталар аудиториясига дарс бериш”, “Катталар таълими методлари ” курслар битирувчиси.
  • Турли конференция, семинар ва тренингларда иштирок этган.
  • Профессионал таълим муассасалари касб ва мутахассисликлари учун электрон ахборот таълим ресурслари электрон дастурлари ҳамда илмий мақолалар муаллифи.
  • Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент ахборот технологиялари университети Электрон ҳукумат ўқув маркази Ахборот хавфсизлиги асослари курси битирувчиси.
  • Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Ўзбекситон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида ўтказилган энг яхши инфографика наминацияси ғолиби.
  • "Рақамли авлод COVID-19 пандемияси даврида инсон ҳуқуқлари бўйича таълим" мавзусидаги Республика танловининг Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган "Энг яхши инфографика" йўналиши ғолиби.

  • Аллабергенов Азамат Жолдасбаевич– платформа дастурчиси
  • 2013 – 2017 й, Тошкент ахборот технологиялари университети битирувчиси, бакалавр.
  • Турли конференция, вебинар ва дастурлаш олимпиадалари иштирокчиси.
  • ИНТУИТ онлайн университети, C++ Дастурлаш тили ўқув курси битирувчиси
  • Тошкент ахборот технологиялари университети, Javaharlal номидаги Ўзбек-Ҳинд маркази, Веб дастурлаш ўқув курси битирувчиси