Катталар таълимига ёндашув (1-Модул)

Компетенция


Curriculum globALE дастури бўйича ўқитилган мутахассислар, катталар таълими сектори функциялари ва хусусиятларини ва унинг ижтимоий жиҳатдан аҳамиятини, шунингдек бошқа ҳолатлар ҳамда кенгроқ халқаро миқёсидаги рамкалар билан солиштирган ҳолда билади ва тушунадилар. Улар мазкур ҳолатда ўзларининг профессионал ўрнини аниқлашга қодирлар.


Модул бўйича таълим олган мутахассислар:

- катталар таълими амалиёти, инсониятнинг турли ғоялари ва таълимнинг турли хил тушунчалари билан шакллантирилганини тушунади, катталар таълими ва ахлоқий жиҳати, этикаси бўйича умумий тушунча бўйича тасаввурга эга бўладилар;

- катталар таълимининг хилма-хиллигини ва унинг маданий шартлилигини тушунади; ўз мамлакатида таълимнинг турли шакллари билан танишлар ва катталар таълимининг турли шакллари билан кенг қўлланиладиган асосий атамаларнинг маъно ва мазмунини тушунадилар;

- катталар таълими сохасидаги фаолиятининг контекстига боғлиқ бўлган халқаро тенденциялар ҳақида умумий тушунчаларга эгадирлар;

- бу соҳада мавжуд бўлган хилма-хилликда катталар таълими соҳасида ўзларининг иш жойларининг ўрнини аниқлашга қодирлар;

- мазкур контекстда катталар учун ўқитувчи сифатида ўз ролини аниқлашга қодирлар;

- ўз мамлакатидаги, минтақадаги ва халқаро миқёсда катталар таълими билан боғлиқ ҳуқуқий тизимнинг муҳим шартларини яхши билади;

- катталар таълими тизимида мавжуд молиялаштиришнинг мураккаб шаклларини ажратиб кўрсатиш,таснифлаш ва тушунтиришга қодирлар;

- катталар таълими билан боғлиқ асосий сиёсат йўналиши бўйича тушунчага эгадирлар;

- ўз минтақасида, мамлакатида шунингдек халқаро миқёсда катталар таълими соҳасида энг муҳим ижрочилар ҳақида тушунчага эгадирлар;

- катталар таълими соҳасига тааллуқли индивидуал ижрочиларнинг вазифалари ва манфаатларини танқидий таҳлил қилиш имкониятига эгадирлар.